Bosh sahifa / Foto slayder / Масофавий малака оширишнинг аҳамияти

Масофавий малака оширишнинг аҳамияти

Масофавий малака оширишнинг аҳамияти.

    “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё   ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир.”

( А. Авлоний).

Инсонни дунёга келиши, фақат туғилишдан иборат табиий-биологик ҳодиса эмас, балки туғилгандан кейин ўз замонасининг тараққиёти даражасига кўтарилиши, мавжуд ижтимоий-тарихий тажрибани эгаллаши, жамиятда ўз ўрнини белгилаб олиши, тарихий жараённинг фаол иштирокчисига айланиши, ўз эътиқодига, ўзлигига, ҳаётда ўз ўрнига, мавқеига эга бўлиши ва бунинг учун тарбия олиши керак бўлади. Педагогиканинг луғавий маъноси юнонча сўздан олинган бўлиб, «бола етакловчи», яъни «тарбиячи» деган маънони англатади.

Инсонни ҳар томонлама тарбиялаш инсониятнинг азалий орзуси бўлиб, аждодларимиз маърифат, маънавият ва маданиятни қандай қилиб ёш авлодга ўргатиш, уларни комилликка етаклаш йўлларини, қонун-қоидаларни излаганлар. Дарҳақиқат, инсонни маърифатли ва маънавий комилликка эришиши педагогика фанининг етакчилигида амалга оширилади.

Бугунги кунда юртимизда таълим тизимида олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар натижасида ўқитишнинг янги-янги турларига эҳтиёж пайдо бўлмоқда.

Ривожланган мамлакатлар ва МДҲ давлатлари тажрибасининг кўрсатишича, таълим муассасаларида илғор педагогик ва ахборот технологиялардан кенг фойдаланиш мақсадида масофавий таълим тизими ва ҳудудий таълим марказларининг ривожлантирилаётганлиги ўз самарасини бераётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Масофавий таълим тизими биринчи навбатда аҳолининг қуйидаги ижтимоий қатламлари ва касбий гуруҳларига мўлжалланган:

-қўшимча таълим олиш орқали ўз малакасини ошириш ва иккинчи мутахассисликка эҳтиёжи бўлган бакалаврлар, магистрлар ва олий таълим тизимида фаолият олиб бораётган педагоглар;

-фаолият турини ўзгартиришни хоҳловчи ва янги касбни эгаллашга талабгор бўлган фуқаролар;

-амалиётда фаолият олиб бораётган мутахасислар;

-Ўзбекистонда фаолият юритаётган чет эл олий ўқув юртларининг филиалларида таълим олаётган талаба ва мутахасислар;

-чет эл фуқоролари;

-қўшимча таълим хизматлари ёрдамида билим олишга эҳтиёжи бўлган фуқоролар (мактаб, академик литцей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари).

Масофавий таълим тизимнинг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

-аҳолини мазмун-моҳиятига кўра янгича сифатга эга бўлган таълим хизматлари билан таъминлаш;

-таълим тизимини халқаро талабларга мослаштириш ва аҳолининг сифатли таълим хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондириш;

-ўқитишнинг амалда ўзини оқлаган ва қўлланилаётган усуллари билан биргаликда, илғор педагогик ва ахборот технологияларини кенг қўллаш орқали унинг янги шаклларини яратиш ва фойдаланиш.

Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиларининг замонавий педагогик технологиялар бўйича янги назарий ва амалий билимларни мунтазам равишда ошириб боришларини таъминлаш халқ таълими тизимининг асосий вазифаларидан биридир. Ушбу вазифани муваффақиятли амалга ошириш мақсадида республикамизда ўқитувчиларни масофадан  малака ошириш курслари ташкил этилмоқда. Ушбу курс ўқитувчиларга таълим бериш жараёнида ривожланишнинг асосий қонуниятларини қўллашда ёрдам бериш, замонавий мактаб ўқитувчисининг вазифалари ва унга қўйилган талабларни таълим амалиётига татбиқ этишни ўргатиш ҳамда ўқитувчиларни билим, кўникма ва малакаларини шахсга йўналтирилган ўқитишда шахснинг психик тараққиёт қонуниятларидан унумли фойдаланиш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган. Шунингдек, бу курс ўқитувчиларнинг  ахборот коммуникатцион технологияларидан фойдалана олиш ва уларни дарсда қўллай олиш соҳасидаги кўникмаларини ривожлантиради.

Ушбу  курс орқали ишлаб чиқилган масофадан ўқитиш курси материалларининг, яъни матнлар, машқлар, топшириқлар мазмуни, тингловчилар томонидан ўзлаштирилиш даражаси, вақт тақсимоти каби масофадан ўқитишнинг ўзига хос талабларига қай даражада мос эканлигини мутахассислар билан ҳамкорликда таҳлил қилиш имконига эга бўлинади.  Ҳозирги замон илмий-техник револютсия босқичининг характерли хусусиятларидан бири жамият ҳаётининг барча жабҳаларини компьютерлаштиришдан иборатлиги, касбий ва шу қаторда педагогик фаолиятнинг тузилишини кескин ўзгартиришини келтириб чиқаради. Таълим тизими барча бўғинларининг ахборот технологияларидан фойдаланиши таълимнинг ахборотлашувида кундалик талабни келтириб чиқаради, бу эса, ўз навбатида, ўқитувчилардан янги ахборотлар муҳитида бемалол ишлай олиш кўникмаларни ўзлаштиришни талаб этади.

Малакани масофавий оширишнинг аҳамиятлари ҳақида айтиб ўтсак, бу ўқиш тингловчи учун ҳар томонлама қулай ҳисобланади.  Бу  курсда ўқитувчи учта блок ёрдамида билимини мустаҳкамлайди. Булар ижтимоий, умумкасбий, мутахасислик.  Ҳар  бир блокда тегишли ресурслар мавжуд, бу ресурс ёрдамида  тингловчи ўқиб, ўзига керакли маълумотларни олиши мумкин. Блокни қандай ўзлаштирилганини текшириб, баҳолаш мақсадида  ҳар бир блокда саволлар, тестлар, машқлар берилган. Бу топшириқлар бирин-кетин бажарилади ва ўқитувчи томонидан текширилиб борилади. Тингловчида шундай имкониятлар борки, тушунмаган саволига ўқитувчи почтасига ҳат жўнатиш орқали тушунча олиши мумкин  ва ҳар бир топшириқни уч мартадан бажариш имконига эга ва энг юқори бали ҳисобга олинади. Масофадан ўқишда тингловчи нафақат вилоят балки, Республика бўйича касбдошлари билан ҳам мулоқот қилиши мумкин.

Яна бир аҳамиятли томонини айтиб ўтсак, оилани биринчи ўринга қўювчи биз аёлларга уй ишларидан бўшаб, хоҳласак тунда хоҳласак кундузи ўқиш имконияти мавжуд. Бола тарбиясида бўлганимизда ҳам ўқишимиз мумкин.

“Мен шуни биламанки, ҳеч нарсани билмайман” – деган эди қадимги грек мутафаккири. Бу фикрни ҳар бир педагок ўз олдига мақсад қилиб, изланишда, ўз устида ишлашда тўхтамаса,  Приздентимиз айтганларидек, бу юртнинг келажаги буюк бўлади.

Haqida nafosat

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan